Венеция кинофестивалида 23 та фильм иштирок этмоқда

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Европада Венеция халқаро кинофестивали бошланди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Асосий танловда бутун дунёдан 23 та картина қатнашмоқда. Улардан 13 таси Европада яратилган.

Италия, Франция ва Буюк Британиядан сараланган фильмлар туркуми француз режиссёри Флориан Зеллернинг «Ўғил» драмаси билан бошланди.

Бу фильм ота-онасининг ажрашиши туфайли руҳий тушкунликдан азият чекаётган 17 ёшли болакай ва отаси ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади.

Шунингдек, асосий дастурга «Моника» фильми киритилган.

Бу режиссёр Андреа Паллаоро томонидан суратга олинган Америка-Италия драмаси, тўшакда ётган онасини боқиш учун уйига қайтган трансгендер аёл ҳақида.

Бош ролни актёр Трейс Лисетта ижро этади.

«Netflix» стриминг-платформаси томонидан чиқарилган фильмлар ҳам «Олтин шер»га номзод. Бу йил «Netflix» Венеция кинофестивалида тўртта фильмни тақдим этди.

Фото: ru.еuronews.cоm


Сўнгги хабарлар