Велоспорт бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистон иккита медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида велоспорт бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган 43-Осиё чемпионатида Қозоғистон спортчилари 2 медални қўлга киритди.

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, Рамис Динмуҳаметов бронза медалини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида терма жамоа етакчиси Рината Султанова совринли ўринлардан бир қадам қолганида мусобақани 4-ўринда якунлади.
Спринтда Дмитрий Резанов 10, Андрей Чугай 13-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Рамис ўтган йили Малайзияда ўтказилган қитъа мусобақасида яккалик баҳсларида кумуш, жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритган эди. Кейин Ханчжоуда бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида «мэдисон» дастурида Артем Захаров билан жуфтлик ҳосил қилди ва бронза медали соҳибига айланди.