19:28, 02 Февраль 2024 | GMT +5
Велоспорт бўйича Миллатлар кубоги мусобақаси бошланди
ASTANA. Kazinform – Бугун Австралиянинг Аделаида шаҳрида велоспорт бўйича Миллатлар кубоги старт олди.

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада Қозоғистондан 3 нафар спортчи иштирок этади. Булар Рамис Динмухаметов, Сергей Пономарев, Андрей Чугай.
Мазкур Миллатлар кубогида дунёнинг 49 давлатидан 291 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Чемпионат 4 февраль куни якунланади.