Вазирлик янги ипотека дастури шартларини эълон қилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда тез орада ишга тушиши мумкин бўлган янги ипотека дастурининг шартлари тақдим этилди. Унинг қоидалари ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган буйруғида кўрсатилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Таклиф этилаётган ипотека дастурининг йиллик ставкаси 11,5 фоиз миқдорида белгиланади. Ушбу дастур орқали уй-жой олган фуқаро 20 фоиз бошланғич бадал тўлаши керак.

«Астана ва Алмати шаҳарларида уй-жой сотиб олиш учун субсидияланган ипотека кредитининг максимал миқдори 35 миллион тенге этиб белгиланди. Ақтау, Атирау ва Чимкент шаҳарларида эса 25 миллион, Қарағанди шаҳрида 20 миллион, бошқа вилоятларда эса 15 миллион тенге»

, - дейилади буйруқда.

Молиялаш марказий давлат органларида рўйхатдан ўтган ва лицензияланган иккинчи даражали банклар орқали амалга оширилади. Энг узун ипотека муддати - 10 йил.



Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар