22:45, 14 Февраль 2023 | GMT +5
Вазирлик қозоғистонлик ҳарбий кадрларни 7 та хорижий давлатда ўқитади
ASTANА. Кazinform - Мудофаа вазирлиги эҳтиёжга қараб ҳарбий кадрларни хорижий давлатларда ўқитади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ҳарбий таълим ва фан бошқармаси бошлиғи Жумабек Ахметов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мудофаа вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари яқин ва узоқ хорижий давлатларда ҳарбий таълим олиш учун фуқароларни танлаб олиш ишларини олиб бормоқда. Авиация, денгиз, қуруқлик, муҳандислик, тиббиёт ва гуманитар йўналишларни Россия, Беларусь, Арманистон, АҚШ, Туркия, Ҳиндистон ва Покистон мудофаа идораларига қарашли ҳарбий олий таълим муассасаларидан олиш мумкин», — деди Жумабек Ахметов.
Бундан ташқари, аввалроқ бошқарма бошлиғи жорий йилдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ёшлар Мудофаа вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинишини айтган эди.
Муаллиф: Алихан Асқар