Вазир Украинадаги вазият Қозоғистондаги инфляцияга қанчалик таъсир қилишини айтиб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишидан сўнг Украинадаги вазият Қозоғистондаги инфляцияга қандай таъсир қилиши ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

«Агар бизда ҳозир инфляция 5-7 фоиз коридорида бўлса, эҳтимол у яна 1-2 фоизга ошади. Биз гапираётган салбий сценарийда у янада каттароқ бўлиши мумкин. Аниқ бир нарса дейишга ҳали эрта. Чунки вазият ёмонлашиши ёки яхшиланиши ҳам мумкин. Бунга икки давлат ўртасида давом этаётган музокаралар сабаб бўлади. Украина ва Россия атрофидаги вазият қанчалик узоқ давом этса, иқтисодиётга таъсири шунчалик кучли бўлади. Бошқача қилиб айтганда, муаммо қанчалик тез ҳал этилса, минтақа давлатлари шунчалик камроқ зарар кўради», - деди вазир.

У жорий геосиёсий вазият кўчмас мулк нархига ҳам таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.

«Тенге заифлашганда, кўчмас мулк бозорида айрим қурилиш материаллари нархига босим ўтказилади. Яхшиямки, биз ҳозир материалларнинг кўп қисмини ўзимиз ишлаб чиқарамиз. Ҳатто айрим кўрсаткичлар бўйича экспорт маҳсулотларини 80 ёки 100 фоиз маҳаллий маҳсулотларга алмаштиришга муваффақ бўлдик», - деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар