Вазир Россияни тарк этган хорижий компанияларни Қозоғистонга жалб қилиш ҳақида маълумот берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида Россиядан кетаётган хорижий компанияларни Қозоғистонга жалб қилиш ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда бизда Россия Федерацияси билан саноат кооперацияси доирасида умумий қиймати 22,2 млрд АҚШ долларига тенг 24,9 минг иш ўрни яратиш имконини берувчи 62 та лойиҳа мавжуд.

444 млн АҚШ долларига 3,6 минг иш ўрни бўлган 14 та лойиҳа амалга оширилди. 11,5 млрд АҚШ долларига 4,9 минг иш ўрни яратиш имконини берувчи 11 лойиҳа амалга оширилмоқда. 1,4 млрд АҚШ долларига 3,7 минг иш ўрни яратадиган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда», — деди вазир.

Шунингдек, у Президентнинг Россия бозоридан чиқиб кетаётган компаниялар учун Қозоғистонда қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириғига эътибор қаратди.

«Қисман кўчиришни ҳисобга олган ҳолда, 8,9 млрд АҚШ долларига 12,6 минг иш ўрни яратадиган 23 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Барча лойиҳалар ўрта ва юқори қайта тақсимланадиган товарлар ишлаб чиқаришга қаратилган», — деди Қайирбек Ўскенбаев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Россия бозоридан чиқиб кетаётган хорижий компанияларнинг Қозоғистонда ишлаши учун шароит яратиш бўйича топшириқ берган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram