Вазир олий таълим соҳасини қандай рақамлаштирмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform – Янги ташкил этилган ҚР Фан ва олий таълим вазирлигида рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимини очиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг электрон хизмати фаолияти билан танишиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Бизнинг олдимизда илм-фанни ривожлантириш вазифаси турибди. Бу ерда асосий йўналишлардан бири вазирликнинг барча ички жараёнларини рақамлаштиришдир. Бу танқидларга зудлик билан жавоб бериш, фан ва олий таълим муассасаларига ажратилаётган маблағлар шаффофлигини таъминлаш имконини беради»,- деди Саясат Нурбек.

Бўлажак ишларнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, янги ташкил этилган Фан ва олий таълим вазирлигида рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

«У ички жараёнларни рақамлаштиришни назорат қилади ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан алоқалар учун жавобгар бўлади. Масалан, ажратилган маблағларнинг дастлабки таҳлили натижаларига кўра, рақамли платформани ташкил этиш илмий тадқиқот институтларида фойдаланилаётган барча лаборатория жиҳозларини ҳисобга олишга ёрдам беради. Бу янги асбоб-ускуналарни харид қилишни тезлаштиради ва мавжуд лабораториялардан биргаликда фойдаланишни таъминлайди», - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий фанлар академиясида олимлар билан учрашувда мамлакатда илм-фан соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган эди.



Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар