"Ватандошларга визалар сотилмоқда": Интернетда шов-шувга сабаб бўлган ахборот бўйича Хитойдаги Консуллик жавоб берди
Қозоғистоннинг ХХРдаги Элчихонаси Консуллиги Урумчидаги дипломатлар ватандошларнинг Хитойда ҳаракатланишига тўсқинлик қилаётгани ва визалар сотилаётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform.

“Турли тарихий сабабларга кўра ўз ватанидан узоқлашиб кетган ватандошларнинг аҳволи қозоқ халқини ҳеч қачон бефарқ қолдирмаган. Сўнгги пайтларда жамиятда Хитой шимолидаги Шинжонга, Шарқий Туркистон заминига қўним топган ватандошларнинг келиши ва Қозоғистон визасини олиши пуллик бўлгани тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда”, — дейилади Консуллик хабарида.
Маълумотларга кўра, эндиликда Қозоғистон фуқаролари ва Хитой фуқароси бўлган ватандошлар муаммонинг жиддийлигига кирмай, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Паспорт-виза хизмати ходимларини порахўр ёки ватандошлар тақдирига бефарқ сифатида кўрсатишмоқда.
“Ижтимоий тармоқлар орқали фақат ахборот тарқатиш билан шуғулланувчи кўплаб фуқаролар ва фаоллар муаммонинг келиб чиқиши ўта чуқур ва мураккаб эканлигини билишмайди. Биринчидан, Урумчидаги Ташқи ишлар вазирлигининг Паспорт-виза хизмати расмий дипломатик муассаса эмас ва унинг ходимлари бошқа дипломатлар каби халқаро қонунлар билан ҳимояланмаган. Чунки, икки давлат ўртасида эришилган келишувга кўра, Виза хизмати “Қозоғистон темир йўли” АЖ қошидаги паспорт бўлими ҳисобланади. Ҳозирда ўша ярим расмий муассасада Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан узоқ муддатли сафарга жўнатилган 3 нафар ходим оиласини мамлакатда қолдириб, ватандошларнинг талабини қондириш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда. Сабаби, Шинжонда яшовчи 1,5 миллион аҳолининг камида 30 фоизи Қозоғистон визасини олишни истайди. Бу ўртача 300 минг киши деганидир. Бу - жуда кўп мурожаат”, — дейилади муассаса ахборотида.
Виза бериш талабларига мувофиқ, ватандошлардан ҳужжатлар худди шу паспорт столида қабул қилинади. Бироқ, унинг иш тартибига таъсир қиладиган вазиятлар мавжуд.
“Хитойда ахборот технологияларига қўйиладиган қатъий талаблар туфайли виза қўллаб-қувватлаш ва визани чоп этиш дастури ҳар ойда камида 2-3 кун ишламайди ва хизмат сифатини таъминлаш мақсадида ҳар чоршанба куни Қозоғистоннинг бутун дунёдаги консуллик муассасалари виза учун ҳужжатларни қабул қилишни амалга оширмайди. Қонун шуни талаб қилади.
Шу сабабларга кўра Паспорт хизмати ҳар куни 150 та паспорт қабул қилади. Бундан ташқари, миграция таклифига эга бўлган ва Хитойдан кўчиб ўтиш учун расмий рухсат олган ватандошлар навбат билан виза учун ариза топширишлари мумкин.
Айни дамда Урумчидаги дипломатлар ватандошларининг ҳаракатига тўсқинлик қилмоқда, деган маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки йил бошидан буён 500 оиланинг навбатсиз кўчиши учун шароит яратилган. Бундан ташқари, Қозоғистонда яқин қариндоши вафот этгани ёки оғир аҳволда эканлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этган ватандошлардан, навбатда турган ёки турмаганидан қатъи назар, виза ҳужжатлари қабул қилинади. Хулоса қилиб айтганда, ҳафтасига камида 750-800 та паспорт олинади. Агар йилига 200 кунлик виза учун ҳужжатлар қабул қилинса, фақат 160 000 та паспорт берилиши мумкин. Шунинг учун ҳозирда ватандошларнинг талабларини тўлиқ қондириш ва уларга виза беришнинг иложи йўқ”, — дея қўшимча қилади Консуллик.
Маълум бўлишича, муаммо WeChat ижтимоий тармоғи орқали қилинган баёнот туфайли янада кескинлашган. Унда айтилишича, Визага навбатда туриш дастуридаги жойлар сотилмоқда. Бироқ, бу дастурнинг расмий органларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги маълум бўлди.
“Хитойда оммабоп ҳисобланган WeChat ижтимоий тармоғи орқали “навбат кичик дастуридаги ўринлар сотилади” деган маълумотга келсак, бу дастур Урумчидаги фаол ватандошлар томонидан ишлаб чиқилган ва Виза хизматига умуман алоқаси йўқ. Эҳтимол, тартибсиз қабул қилиш Виза хизмати ишининг тўлиқ йўқлиги ва тўхтатилишига олиб келади. Чунки 10 минг ватандош виза олишга келса, у ерда хавфсизликни таъминлаб бўлмайди.
Шу муносабат билан яқин вақт ичида шубҳа-гумонларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан электрон навбат тизими назоратга олинади.
Шу боис, Урумчидаги дипломатларга бегуноҳ туҳматлар тўхтаб, ота маконини соғинган ватандошлар мамлакатга навбат билан қайтади, деб ўйлаймиз”, — дейилади расмий баёнотда.
Консуллик эслатганидек, ҳозирда ватандошлар Қозоғистонга визасиз 14 кунга келишлари мумкин, икки давлат ўртасидаги келишув кучга киргандан кейин эса бу муддат 30 кунгача узайтирилади.