Ватандош мақоми учун ҳужжатлар хориждаги элчихоналарда қабул қилинади – ҚР Меҳнат вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform – Айни пайтда мамлакатга қайтиш истагида бўлган ватандошларимиз Қозоғистоннинг ўша давлатдаги элчихонаси орқали ватандош мақомига эга бўлиш учун ариза топширишлари мумкин. Яъни, мамлакатга келишга ҳожат қолмайди. Янги лойиҳа ҳақида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Илёс Испанов маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз ватандошларни мамлакатга қайтаришнинг янги усулини қўлладик. Демак, хориждаги ватандошлар мамлакатга қайтиш учун Қозоғистоннинг ўша давлатдаги элчихонасига ҳужжатларни топширади. Мақсад – ватандошлар визали ва визасиз мамлакатлардан келиши. Қозоғистонга келгандан кейин ҳужжатларни топширишда кўп қийинчилик ва тўсиқлар пайдо бўлади. Ҳужжатлар тўғри бўлмаслиги мумкин. Қолаверса, ватандош мақомини бериш бир кунлик иш эмас, балки узоқ давом этадиган жараёндир», - деди Илёс Испанов МКХда ўтказилган брифингда.

Унга кўра, хориждаги элчихоналардаги ватандошларнинг аризалари тўғридан-тўғри Миграция қўмитаси ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларига юборилади.

«Мурожаат асосида ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан ватандошларни жойлаштириш ва қўллаб-қувватлаш масалалари биргаликда кўриб чиқилмоқда. Агар ҳаммаси яхши бўлса, ватандошларимиз ўз ватанларига қайтиб, ҳаётларини давом эттиришлари мумкин», - деди қўмита раҳбари.

Меҳнат вазирлиги вакили ушбу янгилик ҳозирда тажриба тариқасида амалга оширилаётганини айтди. Спикернинг сўзларига кўра, бугун Туркманистондан 505 нафар ватандош (156 оила) ўз ҳужжатларини элчихонага топширган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram