Вашингтонда маймун чечаги билан касалланганлар кўпайиб бормоқда

None
None
WASHINGTON. Kazinform – АҚШнинг Колумбия округи Соғлиқни сақлаш вазирлиги май ойидан бери маймун чечаги билан касалланган 122 та ҳолат қайд этилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Breitbart News сайтига таяниб.

Ҳисоботга кўра, Вашингтонда маймун чечаги билан касалланганларнинг 96 фоизи эркаклардир, уларнинг 82 фоизи ноанъанавий жинсий ориентация вакиллари ва аксарияти 30 ёшдан ошган эркаклардир. Округ соғлиқни сақлаш комиссари доктор Лакандра Несбит матбуот брифингида бу ЛГБТ вакилларининг касаллиги эмаслигини айтди.

Ҳозиргача Колумбия округи маймун чечагига қарши 8300 та вакцина олган. Кейинги ҳафтада яна 4000 доза келиши кутилмоқда. Вашингтон мери Муриел Боузер округга 100 минг вакцина кераклигини айтди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда маймун чечаги билан касалланганларнинг умумий сони 1972 нафарни ташкил этмоқда.

Фото: media.atv.hu

Сўнгги хабарлар
telegram