Вашингтон аэропорти яқинида самолёт дарёга қулаб тушди

ASTANA. Kazinform - АҚШ пойтахти Вашингтонда самолёт Потомак дарёсига қулаб тушди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

самолет
Фото: 7News

Ҳалокат Оқ уй ва Капитолийдан тўрт километр жанубда жойлашган Рональд Рейган аэропорти яқинида содир бўлган.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда.

Аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилган.

Reuters агентлигининг сенатор Жерри Моранга таяниб хабар беришича, ҳалокатга учраган самолёт Канзасдан учаётган эди.

Вичитадан Вашингтонга режали парвозни амалга ошираётган самолёт қўниш чоғида ҳавода ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетди, деб хабар берди АҚШ Федерал авиация агентлиги (FAA).

Самолёт тури - Bombardier CRJ700 бўлиб, у 78 тагача йўловчини сиғдира олади. Самолёт бортида қанча одам бўлгани номаълум. Вертолёт ҳақида маълумот йўқ.

Сўнгги хабарлар