Ван Гогнинг барча расмлари 40 йилда биринчи марта намойиш этилади
ASTANА. Кazinform — Нидерландиядаги Крёллер-Мюллер музейи ўз коллекциясидан Винсент ван Гогнинг 88 та расмини оммага тақдим этмоқда. Рассомнинг барча асарлари тахминан 40 йилдан бери бир вақтнинг ўзида намойиш этилмаган, деб хабар беради DW.
Кўргазмага қўйилган асарлар орасида "Картошка еювчилар", "Тунги кафе терассаси" ва " Нюэнендаги эски минора" бор.
Крёллер-Мюллер музейида Ван Гог асарларининг дунёдаги энг катта коллекцияларидан бири жойлашган. Бироқ, рассомнинг музей коллекциясидаги барча асарларининг бир вақтнинг ўзида намойиш этилиши жуда кам учрайди.
Музей вакилларининг сўзларига кўра, ҳозирги кўргазма Ван Гог асарларининг сўнгги бир неча ўн йилликлардаги энг йирик кўргазмаларидан бирига айланди.
Қисқа ижодий фаолияти давомида рассом 900 га яқин расм чизган. Винсент ван Гог 1890 йилда 37 ёшида вафот этди. У кўкрагига ўқ тегиб, ярадор бўлган ва икки кундан сўнг вафот этди.
Шуни таъкидлаш жоизки, "Ван Гог: Бизнинг барча расмларимиз" кўргазмаси январь ойигача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Ван Гогнинг сурати ким ошди савдосида 39,2 млн долларга сотилди.