Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 492-499 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 8 мартга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 494,84 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 5,58 тенге. Евро — 537,40.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 495 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 492 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 532 — 537 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларни сотиш курси 499 тенгени, сотиб олиш курси эса 492 тенгени ташкил этади. Евро 536 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,45 — 5,55 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик.