Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 498-506 тенгедан сотилмоқда.

курс валют
Коллаж: Kazinform / Freepik / Pixabay

Миллий банк томонидан 16 март учун таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 505,15 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 5,89 тенге. Евро - 550,31 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 501 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 498 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 542 — 548 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларни сотиш курси 506 тенгени, сотиб олиш нархи эса 500 тенгени ташкил этади. Евро 547 тенгедан сотилмоқда, 540 тенгедан сотиб олинмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,70 — 5,85 тенге орасида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар