Валенсия тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш тажрибасини бошлади

None
MADRID. TASS – Kazinform – Валенсия ҳукумати душанба кунидан бошлаб тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш амалиётини бошлади. Бу ҳақда маҳаллий шаҳар маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Валенсия дунёда 32 соатлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширган биринчи шаҳардир», - дейилади хабарда. Тажриба 7 майгача давом этади. Валенсияда дам олиш куни деб эълон қилинган ойнинг барча душанба кунлари, байрам кунларига тўғри келмоқда.

Тажриба давомида қисқартирилган иш ҳафтаси маҳаллий аҳоли саломатлиги ва фаровонлигига, атроф-муҳитга ва иқтисодиётга, айниқса, савдо ва дам олиш соҳаларига қандай таъсир кўрсатиши таҳлил қилинади.

Натижа июль ойида тақдим этилиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар
telegram