Вақт ўтиши билан организмнинг инфекциядан ҳимояланиш даражаси пасаяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри бош давлат санитария шифокори Сархат Бейсенова фуқароларни коронавирусга қарши эмланишга чақирди, дея хабар беради Kazinform.
«Коронавирусдан тузалганларда бўлгани каби, эмланганларда ҳам вақт ўтиши билан тананинг инфекциядан ҳимояланиш даражаси пасаяди, бунинг натижасида одам яна инфекцияга мойил бўлиб қолади. Биринчи тўлиқ эмлаш курсини олгандан кейин 6 ой ўтгач, коронавирусга қарши ревакцинация олиш тавсия этилади»

, — деди Сархат Бейсенова.

Шунингдек, у қандай ҳолларда одамларни масофавий иш форматига ўтказиш кераклигини эслади.

«Агар сизда ПЗР тести ижобий бўлса ёки беморлар билан яқин алоқада бўлган бўлсангиз, коронавирус тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссияси қарорига кўра, масофавий иш турига ўтишингиз керак. Шу боис аҳолидан онглиликни, ўзини-ўзи тарбиялашни сўрайман»

, – деди Сархат Бейсенова.

Фото: www.gov.kz

Сўнгги хабарлар
telegram