16:14, 13 Сентябрь 2023 | GMT +5
Вакиллар палатаси Байденга импичмент бошлатмоқчи
ASTANA. Kazinform - АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти ёпиқ йиғилишда Республикачиларга Президент Жо Байденга нисбатан импичмент жараёни бошлаш учун янги маълумотларни беради. Бу ҳақда «Punchbowl News» порталида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Маълумотга кўра, 14 сентябрга мўлжалланган мажлисда Маккарти Байден оиласининг банкдаги ҳисоб-китоблари ва бошқа ҳужжатларни ошкор этади.
«Бу Маккарти ва республикачилар учун катта ютуқ», дея таърифланган. Бинобарин, ҳужжатларда ўғлининг хориждаги фаолиятидан келиб тушган даромадда Байденнинг ҳиссаси борлиги тўғридан-тўғри исботланмаган.
Мавзуга оид ҳужжатларни Вакиллар палатаси Юридик қўмитаси раиси Жим Жордан ҳамда Назорат ва ҳисобот қўмитаси раиси Жеймс Комер бошчилигидаги гуруҳ тўплаган.
Аввалроқ Байденга нисбатан импичмент сентябрда бошланади, деб хабар берган эди Вакиллар палатасидаги сиёсатчилар.