Вьетнамнинг энг йирик шаҳри аҳолиси локдаун туфайли очликка дучор бўлмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Коронавирус тарқалишига қарши кураш чораcи сифатида жорий этилган локдаун Вьетнамнинг энг йирик шаҳрида очликка олиб келди. Бу ҳақда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

«Тўлиқ иҳоталанишнинг оқибатлари кўпчиликни озиқ-овқатсиз қолишга мажбур этди. Бу ерда 9 миллион киши истиқомат қилади ва шаҳар пандемия марказида бўлган. Мамлакатда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 520 мингни ташкил қилди, 13 мингдан ортиқ одам вафот этди, уларнинг 80 фоизи Хошимин шаҳрида.

COVID-19 ташхиси қўйилган ва улар билан алоқада бўлган фуқароларга уйларидан чиқишга рухсат берилмаган, ҳамма жойда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилган, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram