Вьетнамда Миллий байрамни нишонлаш чоғида 76 киши ҳалок бўлди, 95 киши жароҳатланди

HANOI. ХINHUA - Кazinform - Вьетнам Миллий кунини нишонлашнинг тўрт куни давомида мамлакатда 125 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада 76 киши ҳалок бўлди, яна 95 киши жароҳат олди, дея хабар беради Каzinform Xinhua агентлигига таяниб.
None

Бу ҳақда душанба куни йўл ҳаракати полицияси маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бахтсиз ҳодисалар асосан автомобиль ва темир йўлларда содир бўлган, иккита темир йўл ҳалокати уч кишининг ўлимига сабаб бўлган.

1-4 сентябрь кунлари тўрт кун давом этган байрамда ўтган йилга нисбатан бахтсиз ҳодиса 46 тага ва ҳалок бўлганлар 28 тага кўп.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Вьетнамда 11,400 дан ортиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, 6,384 киши ҳалок бўлган ва 7,800 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Сўнгги хабарлар