Вьетнамда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги йил байрамлари ва сайёҳлик мавсумида Вьетнамда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашди, деб хабар беради Kazinform Covid-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Ўтган кун давомида 16 110 та COVID-19 инфекцияси қайд этилган. Улардан 17 таси чет элдан олиб келинган. Энг кўп юқтириш йирик шаҳарларда аниқланган: Ханой пойтахтда – 1405, Камауда – 1345, Хошиминда – 1014 ҳолат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар умумий сони 1 540 478 нафарни, вафот этганлар сони эса 29 566 нафарни ташкил қилган.

Агентликнинг маълум қилишича, Вьетнамнинг 99 миллиондан ортиқ аҳолисининг 62 миллиони КВИ вакцинасининг икки компоненти билан эмланган.


Сўнгги хабарлар