V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг илк чиптаси сотилди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига илк чипта сотилди. Уни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Билол Эрдоған сотиб олди.

билет
Фото: “Қозоқ кураши” федерацияси

Билол Эрдоған кўчманчилар ўйинида қозоқ кураши мусобақасини томоша қилади.

Шу кунларда қозоқ кураши халқаро майдонда жадал ривожланмоқда. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси қозоқ кураши халқаро олимпия ҳаракатига қўшилишига ва уни янада ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу спорт тадбири 12 сентябрь куни соат 16:00да Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги Жакпе-жек саройида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар