V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 500 та ўтов қурилади

Ўтов
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида этник қишлоқда бир хил ранг ва нақшда 500 та ўтов қурилади.

Бу ҳақда бугун V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дирекцияси директори ўринбосари Абилай Қондибоев Жисмоний тарбия ва спорт, ўйин бизнеси ва лотерея фаолиятини тартибга солиш бўйича Туризм ва спорт вазирлигининг 2023 йилдаги фаолияти ҳамда 2024 йилга белгиланган асосий вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилди.

“V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бу йил Астанада ўтказиладиган асосий тадбирлардан биридир. Ўйинлар бошланишига 205 кун қолди. Биз барча тайёргарлик ишларини уч босқичга ажратдик. Режага кўра, биринчи босқични якунлаб, иккинчи босқични бошлаяпмиз. Барча ишлар режа асосида кетмоқда. Ўйинларда 100 дан ортиқ давлатдан 4000 га яқин спортчи қатнашади ва Астанага 100 000 дан ортиқ сайёҳ келишини режалаштирганмиз. Ўйинлар давомида этник қишлоқда 500 та ўтов қурилади”, - деди Абилай Қондибаев.

Эслатиб ўтамиз, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари жорий йилнинг 8-14 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар
telegram