Ўзбекистоннинг учта университети жаҳон рейтингига кирди

Ўзбекистоннинг учта университети жаҳон рейтингига кирди
Фото: Pixabay

QS Sustainability Rankings – 2024 дунёдаги энг яхши университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси кирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Умумий рейтингга 95 мамлакатдан 1397 та таълим муассасаси киритилган. Улар орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш соҳасида бошқарув тизимини ташкил этишда юқори натижаларга эришган Ўзбекистоннинг учта олий ўқув юрти бор.

Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 701-ўринни эгаллади.

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 1101-ўринда, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 1201-ўринда.

Рейтингда Торонто университети етакчилик қилмоқда. Берклидаги Калифорния университети иккинчи ўринда, кучли учликни эса Манчестер университети якунлаб турибди.

Айтганча, энг яхши таълим муассасалари рўйхатига АҚШнинг 209 та, Буюк Британиянинг 93 та ва Хитойнинг 90 та университети киритилган.

Қозоғистоннинг 12 та олий таълим муассасаси қайд этилган рейтингга киритилган.

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар