Ўзбекистоннинг собиқ уй-жой коммунал хўжалиги вазири Музаффар Салиев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди
TASHKENT. Kazinform - Амалдор апелляция тартибида кўриб чиқилган суд ишида мағлуб бўлди. Энди у жазони умумий режимли колонияда ўтайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Uznews.uzга таяниб.
Жорий йилнинг март ойида Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди 2021-2023 йилларда Нурафшон ҳокими, 2017-2021 йилларда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимларида ишлаб келган Музаффар Салиевга нисбатан ҳукм ўқиган эди.
Иш материалларига кўра, судланувчи умумий қиймати 5 миллион доллардан ортиқ бўлган бюджет маблағларини ўғирлаш бўйича бир неча ишларда айбланган.
Суд собиқ вазирни ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми "а", "б" бандларида (мансаб сохтакорлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Суд ҳукмига кўра собиқ вазир узил-кесил 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Тошкент шаҳар суди Музаффар Салиевнинг ушбу ҳукм устидан берган шикоятини кўриб чиқди.
Адвокатлар апелляция шикоятида биринчи инстанция суди М.Салиевни уюшган гуруҳ таркибида ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини содир этганликда асоссиз айблаганини кўрсатди. Суд ишнинг ҳолатларини тўлиқ текширмаган ва М.Салиевни вазир лавозимида ишламаган давр учун айблаган. Гувоҳларнинг айбсизлигини тасдиқловчи кўрсатмалари инобатга олинмаган, тўпланган далиллар қонун доирасида баҳоланмаган.
Суд ҳайъати судьянинг маърузасини, прокурорнинг хулосасини, шунингдек судланувчи ва унинг ҳимоячиларининг фикрини эшитиб, шикоят важларини жиноят иши материаллари билан бирга таҳлил қилиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.