Ўзбекистоннинг “Шарқ юлдузи” журнали ижодкорлари Туркистонда

Туркистон шаҳрида Ўзбекистоннинг “Шарқ юлдузи” журнали таҳририяти ходимлари ва муаллифлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматига таяниб.

Туркистон
Фото: https://t.me/yozuvchilar_uz/24468

Туркистон шаҳри “Дўстлик” жамияти раиси Баҳодир Ирисметов таклифи ва ташаббуси билан ўтказилган учрашувда журнал бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Рауф, Адабиётшунослик бўлими мудири, шоир Муҳаммад Исмоил, фаол муаллифлардан Аҳмаджон Отажонов, Шокир Султонқулов, Шомирза Мадалиев, Эргаш Иметов, фан доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев, ёзувчи Аҳмад Нур, фан доктори Неъматулла Худойберганов, фан номзоди Фарҳод Шомуродов, хоразмлик ҳушовоз бахши Ферузбек Норматов иштирок этди.

Тадбирда ўзбек ва қозоқ халқлари аслида илдизи, ўзаги бир оға-ини халқ эканлиги таъкидланди. “Шарқ юлдузи” журнали ижодкорлари билан Туркистон шаҳридаги олий ўқув юртлари, мактабларда ижодий учрашувлар ўтказиш борасида келишилди. Маънавий-маърифий тадбир куй-қўшиқларга уланди.

Сўнгги хабарлар