Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси тайинланди
TASHKENT. Kazinform – Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Dunyo ахборот агентлигининг хабар беришича, Бахтиёр Ибрагимов ўз вазифасига киришди. 51 ёшли янги элчи Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Бутунроссия ташқи савдо академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Кейинчалик у бош мутахассис, вазир ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларига кўтарилди.
2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида биринчи котиб, кейин эса савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлган.
Шундан сўнг Бахтиёр Ибрагимов Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тасарруфидаги хўжалик тузилмаларида турли лавозимларда, Вазирлар Маҳкамаси сектор мудири лавозимларида ишлаган.
2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси, Ташқи ишлар департаменти директори, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бахтиёр Ибрагимов 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси бўлган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнини эгаллади.