Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида гепатит А билан касалланиш кўпайгани аниқланди

ASTANA. Kazinform - АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг маълум қилишича, республикада жорий йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола Гепатит А касаллигини юқтириб олган, деб хабар беради Kazinform.

Соғлиқни сақлаш
Фото: Pexels

Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда.

Гепатит А касаллигига қарши эмлаш 94-98 фоиз ҳолатларда вирус юқишини олдини олади ва эмлашдан кейин кузатилиши мумкин бўлган жиддий асоратлар кузатилмайди. Касалликка қарши асосан 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар эмланади. Вирусли гепатит “А” вакцинаси билан эмланганидан сўнг 15 йилгача муддатда иммунитет таранглиги сақланиб қолади.

Ўтган йилнинг 12 ойи давомида республика бўйича жами 365 167 нафар болалар вирусли гепатит А касаллигига қарши вакцина билан эмланган.

 

Сўнгги хабарлар