Ўзбекистоннинг барча вазирликлари Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади

ташкент
Фото: Pexels

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон ижро ҳокимияти янги қурилган Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилган, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги “Янги Тошкент ҳудуди” қурилишини мувофиқлаштириш кенгашига 3 ой муддатда давлат органларини бошқа жойга кўчириш бўйича топшириқ берди.

Бундан ташқари, мазкур кенгаш аъзолари вазирликларнинг амалдаги биноларидан самарали фойдаланиш ва объектларни реализация қилиш ҳамда тушган маблағни Янги Тошкент шаҳридаги қурилиш ишларига йўналтириш бўйича Ўзбекистон раҳбарига таклиф киритиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Янги Тошкент қурилиши ўтган йилнинг март ойида бошланган эди. У тўлиқ қуриб битказилгач, режага кўра, шаҳар миллионга яқин аҳолини ўз бағрига сиғдира олади.

Давлат муассасалари, олий ўқув юртлари ва бошқа объектлар Янги Тошкентда жойлаштирилади.

Сўнгги хабарлар