Ўзбекистоннинг 35 йилда эришган натижалари эълон қилинди
TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси мамлакатнинг Мустақиллик йилларида эришган натижаларини рақамларда экс эттирди.
Доимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига)
- 1991 йил — 20,6 млн киши
- 2026 йил — 38,2 млн киши
Ялпи ички маҳсулот ҳажми
- 1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари
- 2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари
Ташқи савдо айланмаси
- 1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари
- 2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари
Экспорт ҳажми
- 1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари
- 2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари
Инвестициялар ҳажми
- 1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари
- 2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари
Қурилиш ишлари ҳажми
- 1995 йил — 611 млн АҚШ доллари
- 2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
- 1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари
- 2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари
Олий таълим ташкилотлари сони
- 1991/1992 ўқув йили — 52 та
- 2025/2026 ўқув йили — 215 та
Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони
- 1991/1992 ўқув йили — 8 557 та
- 2025/2026 ўқув йили — 11 118 та
Шифохоналар сони
- 1991 йил — 1 388 та
- 2024 йил — 1 972 та
Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги
- 1991 йил — 66,4 ёш
- 2025 йил — 75,4 ёш
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони
- 2010 йил — 21 та
- 2025 йил — 61 та
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони
- 2010 йил — 145 дона
- 2025 йил — 359 дона
Туристлар ташрифи
- 2012 йил — 1,9 млн нафар
- 2025 йил — 11,7 млн нафар
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь)
- 2010 йил — 201 мингта
- 2025 йил — 474,9 мингта
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 5 млн донага яқинлашди.