Ўзбекистоннинг 3 та олий таълим муассаса Топ-1000 рўйхатдан жой олди

TASHKENT. Kazinform - Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education – THE рейтинг ташкилоти “World University Rankings-2025 by Subject” фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзади ЎзА агентлиги.

Университет
Фото: /pixabay.com

Мазкур рўйхатга мувофиқ, Ўзбекистоннинг 3 та олий таълим ташкилоти илк бор фан рейтингидан жой олди.

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 301–400, муҳандислик йўналишида 501–600 ўринлар оралиғида қайд этилди. Ушбу натижа университет қишлоқ хўжалиги технологиялари ва муҳандислик фанлари соҳасида янги инновацияларни жорий этишда юқори салоҳиятга эга экани ҳамда табиий фанлар бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг самарадорлигини кўрсатади.

рейтинг
Фото: ЎзА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети эса табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 601–800 ўринлар оралиғида ўз ўрнини топди. Ушбу натижа университетнинг табиий фанлар бўйича илмий-тадқиқот салоҳияти ва бой илмий анъаналарга эга эканини тасдиқлайди.

Тошкент ахборот технологиялари университети таълим йўналишида 601+, компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналишида 1001+ ўринни эгаллади. Ушбу кўрсаткичлар университетнинг замонавий технологияларни ривожлантириш ва таълим жараёнида илғор ёндашувларни жорий этгани ҳамда таълим тадқиқотлари, ўқитувчилар малакасини ошириш ва таълимдаги академик тадқиқотларнинг халқаро аҳамиятини тасдиқлайди.

Сўнгги хабарлар