Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида «BYD Янги Нафас» анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Маълум қилинишича, шу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.
Мазкур кенг кўламли спорт тадбирининг иштирокчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси қатнашиши таъкидланмоқда.
Тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ташкилий кўмагида ўтказилмоқда.
Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 км бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади.
Тошкентда пойга старти «Янги Ўзбекистон» боғида берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 07:00 да бошланади.