Ўзбекистонликларнинг Вьетнамга сафарлари 44,7 фоизга ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида жами 23 409 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Вьетнамга сафар қилган.

Ўзбекистонликларнинг Вьетнамга сафарлари 44,7 фоизга ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 минг нафарга ёки 44,7 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича сони қуйидагича:

  • саёҳат – 22 030 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 1 212 нафар;
  • даволаниш – 157 нафар;
  • хизмат юзасидан – 10 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.