Ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақи - 370 доллар
ТASHKENT. Kazinform – 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда номинал ўртача ойлик иш ҳақи 4,5 миллион сўмни (370 доллар) ташкил этди, дея хабар беради Кazinform мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили ўртача иш ҳақи 7,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар орасида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган (7,45 миллион сўм). Шунингдек, Навоий (5,88 миллион сўм) ва Тошкент вилоятларида (4,52 миллион сўм) иш ҳақи юқори. Энг кам ойлик иш ҳақи эса Наманган (3,31 миллион сўм), Қашқадарё (3,36 миллион сўм) ва Сурхондарё (3,37 миллион сўм) вилоятларида қайд этилган.
Тармоқлар бўйича энг юқори иш ҳақи банк-молия соҳасида – 13,3 миллион сўм. Кейинги ўринларда ахборот ва алоқа (10,6 миллион сўм), транспорт-логистика (6,9 миллион сўм) ва саноат (5,6 миллион сўм) йўналишлари жойлашган.
Энг кам даромад соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида қайд этилган. У ерда ойлик иш ҳақи миқдори 3-3,7 миллион сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Numbeo ресурси рейтингига кўра, Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 585 долларни ташкил қилади. Бу кўрсаткич билан Қозоғистон рўйхатга киритилган 97 давлат орасида 61-ўринга жойлашган.
Муаллиф: Алихан Асқар