Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда

чемодан, багаж
Фото: Freepik

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-март ойларида қарийб 1,3 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365,6 мингнафарга ёки40,7 % га ошган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

Қирғиз Респ. — 559,1 минг нафар;

Тожикистон — 260,8 минг нафар;

Қозоғистон — 184,1 минг нафар;

Саудия Арабистони — 70,6 минг нафар;

Россия — 50,3 минг нафар;

БАА — 38,5 минг нафар;

Туркия — 34,4 минг нафар;

Қувайт — 13,8 минг нафар;

Миср — 8,2 минг нафар;

Таиланд — 6,2 минг нафар;

Бошқалар — 37,1 мингнафар.

Сўнгги хабарлар