17:51, 19 Март 2025 | GMT +5
Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида неча кун дам олади
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан 3 кун дам олади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Хусусан, қуйидаги кунлар дам олинади:
21 март (жума) – Наврўз байрами – барча учун дам олиш куни;
22 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
23 март (якшанба) – дам олиш куни.