15:37, 09 Октябрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонликлар кўпроқ қаерга саёҳатга борадилар
TASHKENT. Kazinform - 2024 йилда хорижга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди. Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида уларнинг сони 4 миллиондан ошгани айтилмоқда.
ЎР Статистика агентлигига кўра, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн нафарга ёки 37,2 фоизга ошган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп борган давлатлар еттилиги қуйидагилар:
- Қирғизистон – 1 млн 913,6 минг нафар;
- Тожикистон – 797,6 минг нафар;
- Қозоғистон – 640,2 минг нафар;
- Россия – 194,7 минг нафар;
- Туркия – 157,7 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 111,9 минг нафар;
- БАА – 81,4 минг нафар;