Ўзбекистонликлар энг кўп бораётган ТОП-10 давлат

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида 4,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 45,6 минг нафарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси — 1 981 542 нафар;
  • Қозоғистон — 805 437 нафар;
  • Тожикистон — 744 974 нафар;
  • Россия — 222 605 нафар;
  • Саудия Арабистони — 167 337 нафар;
  • Туркия — 166 893 нафар;
  • БАА — 47 020 нафар;
  • Хитой — 43 581 нафар;
  • Миср — 32 470 нафар;
  • Вьетнам — 28 224 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари сони 3 455 тани ташкил этган.