17:31, 20 Февраль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонликлар 8 март куни қандай дам олади
Бу йил Халқаро хотин-қизлар куни шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, агар дам олиш куни байрамга тўғри келса, у байрамдан кейинги иш кунига ўтказилади.
Шундай қилиб, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидагича кўринади:
8 март, шанба - байрам (дам олиш куни);
9 март, якшанба - дам олиш куни;
10 март, душанба - қўшимча дам олиш куни (шанбадан ўтказилади).