13:01, 28 Октябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонлик икки нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди
Шарқий Қозоғистон вилоятида полиция рухсатсиз ва ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган ҳолда ишлаб юрган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Polisia.kzга таяниб.
Полиция ходимлари “Қонун ва тартиб” тадбири давомида Алтай ҳудудида қоидабузарларни аниқлади. Аниқланишича, ушбу шахслар ваколатли орган рухсатисиз тумандаги дўконлардан бирида меҳнат фаолияти билан шуғулланган. Миграция кодекси талабларини бузганлик учун чет элликлар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Умуман, йил бошидан буён Шарқий Қозоғистон вилоятида хорижликлар томонидан Қозоғистон Республикасининг миграция қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 180 дан ортиқ ҳолат аниқланган.