Ўзбекистонлик футболчи Ҳусановнинг Англиядаги маоши маълум бўлди

Шартнома яна бир мавсумга узайтириш вариантини ҳам ўз ичига олади, бу эса Хусановга 2030 йилгача клубда қолишига имкон беради.
Трансфер суммаси, турли манбаларга кўра, 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Шу тариқа, Ҳусанов «Манчестер Сити» сотиб олган энг қиммат ҳимоячилардан бирига айланди. Футболчига яқин манба Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, Ҳусановнинг инглиз клубидаги йиллик маоши 3,5 миллион евро (ҳафтасига 67 минг евро) атрофида бўлади.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши ўзбек футболи учун тарихий аҳамиятга эга. 24 ёшли ҳимоячи Ўзбекистоннинг Англия премер-лигаси (АПЛ)даги илк вакилига айланди.
Ушбу трансфер ёш футболчининг карьераси ривожида муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистон футболининг халқаро майдондаги савияси ошиб бораётганидан далолат беради. Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида бўлажак “Челси”га қарши ўйинда дебют қилиши кутилмоқда ва мухлислар уни дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бирида кўриш имкониятини интиқлик билан кутишмоқда. Иқтидорли ҳимоячининг келиши, шубҳасиз, клубнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди ва асосий таркибдан жой олиш учун рақобатни қўшади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусановнинг Манчестерга етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.