18:41, 02 Сентябрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонлик Бобуржон Омонов - икки карра Паралимпия чемпиони

“Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобуржон Омонов ядрони 14.32 метрга улоқтирди ва Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. У шунингдек 2021 йили Токио шаҳрида ўтган Паралимпиадада ҳам олтин медалга сазовор бўлганди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Париж-2024” Паралимпия ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаль мавжуд.