Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари келмоқда
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-октябрь ойларида жами 57,6 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 баробарга ошган”, - дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Туркманистон — 21 206 та;
Ҳиндистон — 16 971 та;
Тожикистон — 3 724 та;
Қирғиз Республикаси — 2 417 та;
Хитой — 2 269 та;
Покистон — 2 162 та;
Миср — 1 677 та;
Корея Республикаси — 1 042 та;
Филиппин — 1 029 та;
АҚШ — 593 та;
Туркия — 432 та;
Жанубий Африка Республикаси — 385 та;
Буюк Британия — 361 та;
Эрон — 326 та;
Иордания — 314 та;
Афғонистон — 254 та;
Қозоғистон — 248 та;
Бангладеш — 201 та;
Непал — 186 та;
Россия — 172 та.