14:10, 26 Декабрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонга қанча телефон импорт қилинган
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 346,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 3,1 млн дона;
— Вьетнам – 535,5 минг дона;
— Ҳиндистон – 110,7 минг дона;
— Гонконг – 43,2 минг дона;
— Бошқа давлатлар - 5,1 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 11 ойда қанча электромобиль импорт қилингани ҳақида ёзган эдик.