Ўзбекистонга Хитой автомобиллари импорти 5,2 баробар ошди

ТASHKENT. Кazinform - Ўтган йили Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 1,8 миллиард долларга тенг 73,2 минг дона автомобиль олиб кирди, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири.

Автомобиллар
Фото: Александр Павский/Kazinform

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили импорт 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга ошган (30 388 тага ошган). Аввалги йилларда автомобилларни сотиб олиш суръати паст эди. Масалан, 2022 йилда ўсиш 12,7 фоизни, 2021 йилда эса 5,2 фоизни ташкил этган.

Хитой автомобиль импорти бўйича 79,3 фоиз (58 078 дона) улуши билан етакчилик қилмоқда. Яъни, бу мамлакатдан олиб келинган автомобиллар ҳажми 5,2 баробарга ошди. 2021 йилда ХХРда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга сотилган автомобиллар бозорнинг 32,8 фоизини эгаллаган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 36,9 фоизни ташкил этди.

Жанубий Корея, АҚШ, Германия ва Япониядан олиб келинган автомобиллар сони ҳам бирмунча ошди. Шунингдек, ўтган йили Ҳиндистон асосий экспортчилар рўйхатига қўшилди.

2021-2022 йилларда Ўзбекистонга автомобиль экспорт қилувчи 5 та йирик давлат қаторидан жой олган Қозоғистон ва Россиянинг улуши ўтган йилга нисбатан камроқ.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар