Ўзбекистонга энг кўп туристлар Тожикистондан борган
TASHKENT. Kazinform – 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга Тожикистон ва Қирғиз Республикаларидан энг кўп туристлар ташриф буюргани маълум бўлди. Қозоғистон учинчи ўринда. Бу ҳақда Ўзбекистон Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга борган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Туристик мақсадларда ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон – 1,6 млн нафар;
Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
Россия – 609,7 минг нафар;
Туркманистон – 120,4 минг нафар;
Туркия – 84,3 минг нафар;
Хитой – 50,4 минг нафар;
Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
Италия – 30,3 минг нафар;
бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.