Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп тожикистонликлар ташриф буюрган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 62 054 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп тожикистонликлар ташриф буюрган
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида ташриф буюрган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 44 209 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 10 427 нафар;
  • Қозоғистон — 5 483 нафар;
  • Россия — 1 280 нафар;
  • Афғонистон — 343 нафар;
  • Туркманистон — 204 нафар;
  • Туркия — 31 нафар;
  • АҚШ — 11 нафар;
  • Хитой — 10 нафар;
  • Украина — 9 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 47 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.

Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар