Ўзбекистонга АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони келди

Ўзбекистонга АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони келди
Фото: Yuz.uz

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани билан музокара ўтказди, деб хабар беради Kazinform ХАА Yuz.uzга таяниб.

Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Б. Қурбонов генерал М. Куриллани Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, икки давлат ўртасида мудофаа соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатларнинг йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқишди.

Сўнгги хабарлар
telegram