16:14, 25 Сентябрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонга 74,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида борган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йил январь-август ойларида жами 74,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Тожикистон — 57 380 нафар;
Қозоғистон — 8 542 нафар;
Қирғиз Республикаси — 6 704 нафар;
Россия — 1 299 нафар;
Туркманистон — 672 нафар;
Туркия — 27 нафар;
Афғонистон — 20 нафар;
бошқа давлатлар — 84 нафар.