11:37, 05 Июль 2024 | GMT +5
Ўзбекистонга 7,4 минг нафар хорижликлар ўқиш мақсадида борган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасигаташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билансолиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 % га ошган.
Жорий йил январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Ҳиндистондан — 2 241 нафар;
Туркманистондан — 1 937 нафар;
Тожикистондан — 950 нафар;
Қирғиз Республикасидан — 450 нафар;
Покистондан — 273 нафар;
Жанубий Кореядан — 266 нафар;
Хитойдан — 266 нафар;
Афғонистондан — 147 нафар;
АҚШдан — 132 нафар;
Қозоғистондан — 122 нафар;
Бошқа давлатлардан — 618 нафар.